Бир яшар фарзандини 1000 долларга пулламоқчи бўлган хоразмлик аёл қўлга олинди

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ва Бош Прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир бола савдосининг олди олинди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, шу куни Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшовчи 20 ёшли Н.Ё. (исмли аёл) Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган “Илтифот” қаҳвахонасида 2017 йил 4 ноябрь куни туғилган ўғлини 1 000 АҚШ долларига сотиб юбораётган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.