АҚШ Геология хизмати делегацияси Тошкентга келади

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси томонидан видеоконференция шаклида Геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан Қўшма Штатлар Геология хизмати ўртасида музокаралар ташкилланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Томонлар ер ости бойликларини геологик ўрганиш борасида ҳамкорлик истиқболлари, гидроминерал захираларни ошириш бўйича вазифаларни бажариш, қўшма илмий тадқиқотларни уюштириш масалаларини муҳокама қилди.

Музокаралар якуни бўйича томонлар жорий йил 4—7 февраль кунлари Геология хизмати делегациясининг Тошкентга ташрифини ташкиллаш юзасидан келишувга эришди. Ташрифнинг кун тартиби ва дастури кўриб чиқилди.