Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида навбатдаги маслаҳатлашув бўлиб ўтади

2019 йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистонга АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс бошчилигидаги делегация келади.

Ташриф дастуридан икки томонлама маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ҳамда Ўзбекистоннинг вазирлик ва идораларида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Элис Уэллс ўтган йил январь ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.