Жавлон Ваҳобов: “Syracuse университетида Ўзбекистонни яхши билишар экан”

Бир неча ойдан бери режалаштирган иш бугун амалга ошди. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов ва элчихонанинг биринчи ва иккинчи секретарлари Syracuse университетига ташриф буюрди. Бу ҳақда Миржаҳон Турдиев Facebook’даги саҳифасида маълумот қолдирди.

Унинг қайд этишича, ташриф давомида университет президенти Kent Syverud, давлат бошқаруви ва сиёсий фанларга ихтисослаштирилган Maxwell School’нинг декани ҳамда ахборот теҳнологиялари йўналишидаги ISchool декани билан учрашишди.

Учрашувлар диққат марказида Syracuse университети таълимини Ўзбекистонга олиб чиқиш бўлди. Март ойида Maxwell School ва ISchool вакиллари Ўзбекистонга биринчи расмий учрашувларни ўтказиш учун боришадиган бўлди.

Учрашувлар орасидаги танаффусда Элчи Ваҳабов университетда тақсил олаётган Ўзбек талабалари билан ҳам учрашиб танишди. Эслатиб ўтаман, 2018 йил август ойида Тошкент Аҳборот технологиялари университети ва Syracuse университети ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланганди.

“Элчининг учрашувларда ва ундан кейин айтган баъзи илиқ сўзлари: «Мани келишим шартмас экан-ку, сизни ўзингиз элчини ишларини қилиб қўйибсиз», «Қойил қолдим, университетда бўлган ҳамма учрашувларда Ўзбекистонни яхши билишаркан. Яхши танитибсизлар. Кўп жойларга борганда ҳаритадан Ўзбекистонни кўрсатиб беринг дейишади». Илиқ сўзлар!”, деб хулоса қилади Миржаҳон Турдиев.