Тошкент Марказий Осиёда илк марта кредит рейтингини олишни режалаштирмоқда

Тошкент Fitch ва Moody’s агентликларидан кредит рақобатбардошлиги рейтингларини олишни режалаширмоқда, дея хабар беради пойтахт ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шерзод Хожизодаевга асосланиб Gazeta.uz.

«Эҳтимол, бу Fitch Ratings ва Moody’s кредит рақобатбардошлигини олган Марказий Осиёдаги биринчи шаҳар бўлади», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентни Марказий Осиёнинг молиявий пойтахтига айлантириш вазифасини юклаган эди. Ушбу мақсад сари биринчи қадамлар ташланди, дея таъкидлади ҳокимнинг биринчи ўринбосари.

«Кеча мен Coca-Cola компанияси менежери билан учрашдим. Марказий Осиёдаги минтақавий идоранинг Тошкентга кўчирилишини хабар қилганида жуда ёқимли бўлди», — деди у.

Декабрда Ўзбекистон Standard & Poor’s ва Fitch Ratings агентликларининг биринчи кредит рейтингларини олган эди. Ҳар иккиси ҳам мамлакатга барқарор прогнозли «BB-» рейтингини берган бўлса, Moody’s Ўзбекистонга барқарор прогнозли «B1» даражасини берди.

Инвестициялар, инновациялар, саноат, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Шароф Раҳмонв инвесторлар томонидан қизиқиш органини маълум қилди. «Тошкентда ҳозир 5000 га яқин чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона рўйхатга олинган. Авваллари ҳар йили 300−400 атрофида ташкил этилар эди. Биргина 2018 йилда че эл инвестициялари иштирокида 1500 дан зиёд корхона очилди», — деди у.

2019 йилда Тошкент инвестицион дастури доирасида 2,7 млрд долларлик 273 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланган. 2018 йилда бу кўрсаткич 420 млн долларни ташкил этган. Инвестициялар тузилмасида хизмат кўрсатишни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш соҳалари асосий ўринларни эгаллайди.

«Инвестицион дастурларнинг 30 фоизга яқини қурилиш соҳасига тўғри келади. Агар сўмга ўгирадиган бўлсак, инвестиция дастурлари 32 трлн сўмни ташкил этади. Уларнинг тахминан 10 трлн сўми нафақат турар-жойлар, балки ижтимоий аҳамиятга молик объектлар, меҳмонхоналар, болалар боғчалари ва ўқув масканлари, тиббиёт муассасаларини бунёд этишни ўз ичига олган қурилиш соҳаси ҳиссасига тўғри келади», — деди Шароф Раҳмонов.