Баҳодирнинг навбатдаги ғалабаси

Ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги бешинчи жангини ўтказди. Миллий олимпия қўмитаси ўтказилган жанг ҳақида хабар берди. АҚШнинг Калифорния штатида кечган баҳсда боксчимиз ўз устунлигини намойиш қилиб, якунда ҳам чиройли ғалабани тантана қилди.

Америкалик Уилли Харвейга қарши рингга кўтарилган Баҳодир жанг тўлиқ якунига етмасдан рақибини нокаутга учратди. Таъкидлаш жоиз, жанг санасига бир неча кун қолганда рақиб ўзгарган эди. Бироқ бу ҳолат юртдошимизга сира ҳалал бермади.

Шу тариқа юртдошимиз ўзининг бешинчи жангини ҳам муддатидан аввал якунлаб, супер оғир вазн тоифасининг рейтингида янада юқори поғонага кўтариладиган бўлди.