Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 14 март куни иккита зилзила ҳақида хабар берди

Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази 14.03.2019 куни Тошкент вақти билан соат 06:56 да (Гринвич бўйича 14.03.2019 куни соат 01:56 да) Афғонистонда зилзила содир бўлгани ҳақида хабар қилди. Зилзиланинг магнитудаси М=4,4 балл ва чуқурлиги h=44 км бўлиб Тошкентдан 530 км масофада жанубий-шарқий йўналишда содир бўлган. Ушбу зилзила Ўзбекистон ҳудудида сезилмаган.

Марказ бу хабардан олдин шу куннинг ўзида Тошкент вақти билан соат  02:32 да (Гринвич бўйича 13.03.2019 куни соат 21:32 да) Қозоғистон ҳудудида зилзила содир бўлганини хабар қилган эди. Зилзила координаталари 41,40 градус шимолий кенглик, 68,94 градус шарқий узунлик бўлган. Магнитудаси М=4,3 балл, чуқурлиги h=10 км. Зилзила эпидцентри Тошкентдан 28 км масофадаги шимоли-ғарбий йўналишда бўлган.

Ушбу зилзила Ўзбекистон ҳудудида сезилган:

Тошкент: 28 км; 4 балл.

Гулистон: 102 км; 2 балл.

Жиззах: 170 км; 2 балл.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборотига кўра зилзила оқибатида талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.