Конор МакГрегор профессионал фаолиятини якунлади

UFCнинг икки вазн тоифаси бўйича собиқ чемпиони Конор МакГрегор фаолиятига якун ясаганини расман эълон қилди.

«Салом, йигитлар, тезкор хабар, бугун мен ММА деб аталувчи спортни тарк этишга қарор қилдим. Барча собиқ ҳамкасбларимга мусобақаларда муваффақиятлар тилайман. Энди мен пенсиядаги собиқ ҳамкорларим сафига қўшиламан», – дея ёзган Макгрегор Twitter’да.