Uncle Benʼs вакиллари Ўзбекистонга келиши кутиляпти

АҚШнинг Миссисипи штати губернатори Фил Брайнт шу йил апрел ойида Ўзбекистонга келиши кутиляпти.

У Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён илк бор юртимизга келадиган океан ортилик губернаторга айланади. Бу ҳақда AsiaTimes нашри хабар берди.

Брайнтнинг ташрифи ўтган йил май ойида икки давлат раҳбарларининг тарихий учрашувининг мантиқий давомига айланади.

Алоҳида таъкидлаш керак, 2018 йилнинг ўзида АҚШ компаниялари Ўзбекистон компаниялари билан бир неча миллиард долларлик битимлар имзоланган эди.

Губернатор Ўзбекистонга “қуруқ қўл” билан келмаслиги алоҳида қайд этилган. У таркибида Миссисипидаги етакчи компаниялар раҳбарлари жой олган савдо делегациясига бошчилик қилади. Уларнинг ичида Америкадаги озиқ-овқат саноатининг энг йирик вакилларидан бири Uncle Benʼs ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Uncle Benʼs тез пишадиган гуруч ва у билан боғлиқ озиқ-овқат маҳсулотлари билан танилган бренддир. Шунингдек, консерваланган соус ва кетчуплари ҳам машҳур. У Twix, Bounty, Orbit ва бошқа кўплаб маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган Mars корпорацияси таркибига киради.