Соғлигини тиклашга қийналаётган Нарзулло яхшилар ёрдамидан умидвор

Инсон тақдири синовлардан иборат. Бахт эса шу синовлардан ўтишимизнинг ижобий якунидир. Соғлик эса улуғ неъматдир. Ҳеч кимни касал бўлиб бировга суянишга муҳтож қилмасин. Айниқса, оиланинг масъули бўлган эркак кишини.

Ватандошимиз 39 ёшли Нарзулло Обидов Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида яшайди. Оилали, битта вояга етмаган фарзанди бор. Ўсмирлигидан бўғин шамоллаши оқибатидаги ревмотологик полиатрит касаллиги билан курашиб келади. 1-гуруҳ ногирони.

Соғлигининг оғирлигига қарамай сабр ва ғайрати, тиришқоқлиги билан 2001-2008 йилларда Ислом университетининг бакалавр, магистр босқичларини ўқиб битирган. Иродали инсон сифатида атрофидагиларга намуна бўлиб келади.

3 йил олдин жиддий жарроҳлик амалиётидан кейин 2 та тос суягига, 1 та тизза бўғинига эндопротез қўйдирди. Лекин афсуски, тиззасидаги эндопротезга инфекция тушганлиги сабабли кўп турмай олиб ташланди. Доимий дори қабул қилиниши сабабли битта буйраги 2017 йил март ойида жарроҳлик йўли билан олиб ташланди…

Эркак кишига касал бўлиб ётиб қолиш оғир нарса.

Нарзулло Обидов. 2017 йил март.

Эр йигитни бировга муҳтож қилмасин Аллоҳ. Бемор Нарзулло Обидов бир неча йиллар Тошкентда араб тилига ихтисослашган ўрта мактабда араб тилидан ўқувчиларга дарс бериб келган. Соғлиги оғирлашгач ишни давом эттира олмади ва Янгиерга қайтиб кетди. Шундан кейин, даволаниш ва оилани боқиш учун жиянининг Матиз автомашинасини ногиронларга мослаштириб такси ҳайдовчилиги қилмоқчи бўлди… Бунда қийналди. Соғлиги кўтармади.

Дард билан курашиб келаётган Нарзулло Обидовнинг ҳозирда аҳволи оғирлашиб қолган. Январдан бери уйидан кўчага чиқолмай тўшакда ётиб қолган. Совуқ кунларда тизза бўғинларидаги касаллик ривожланиши ва оғриқлар кучайгани бунга сабаб бўлган.

Тиббий маълумотнома нусхаси. 2017 йил, февраль.

Даволаш чораси жарроҳлик йўли билан тизза бўғинига эндопротез қўйиш экан. Жарроҳлик амалиёти учун тахминан 16000 АҚШ доллари керак бўлмоқда.

Бемор ватандошимиз шундай кунда яхши инсонларнинг моддий ва маънавий қўллаб – қувватлашидан умидвор бўлиб турибди.

Бир инсоннинг оёққа туришида, оиласини боқишида, инсонларга хизмат қиладиган соғлом ҳолатга келишида ёрдам берайлик азиз ватандошлар.

Ёрдам беришни хоҳлаганлар учун тўлов шакллари:

Нарзулло Обидов номига очилган Қишлоқ қурилиш банк Uzcard пластик картаси:

Click /PayМе: 8600 0929 8413 9497

Ўзбекистондаги банк реквизити:

АТБ ”Қишлоқ қурилиш банк” Янгиер филиали.
ХР: 23120000600000909001
ИНН: 202599355
МФО: 00909

gofundme.com сайтида онлайн тўлов қилиш учун қуйидаги линкни босинг:

Gofundme.com/Narzullo_Obidov