Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 5 июнь куни нишонланади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида эълон қилинди, деб хабар берди Kun.uz сайти.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади.

Шунга кўра, 2019 йил 5 ва 6 июнь кунлари Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳисобланади.