Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи эга 111 та мамлакат фуқаролари

“Ҳуқуқий ахборот” канали Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги фармони имзоланганини хабар қилди. (ПФ–5731, 28.05.2019 й.).

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, 111 та мамлакат фуқароларига қуйидаги миқдорда кўчмас мулкни сотиб олган тақдирда Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи берилди:

👉 Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида – 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

👉 Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида – 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

👉 Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида – 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда.

Фуқаролари кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар РЎЙХАТИ:

1.Австралия Иттифоқи
2.Австрия Республикаси
3.Озарбайжон Республикаси
4.Жазоир Халқ Демократик Республикаси
5.Антигуа ва Барбуда
6.Миср Араб Республикаси
7.Аргентина Республикаси
8.Барбадос
9.Белиз
10.Венесуэла Боливар Республикаси
11.Ватикан
12.Люксембург Буюк Герцоглиги
13.Венгрия
14.Уругвай Шарқий Республикаси
15.Бруней-Доруссалом давлати
16.Исроил Давлати
17.Гренада
18.Греция Республикаси
19.Грузия
20.Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси
21.Доминикана Республикаси
22.Ирландия
23.Эрон Ислом Республикаси
24.Исландия
25.Италия Республикаси
26.Канада
27.Қирғизистон Республикаси
28.Хитой Халқ Республикаси шу жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди
29.Андорра Князлиги
30.Лихтенштейн Князлиги
31.Монако Князлиги
32.Гайана Кооператив Республикаси
33.Бельгия Қироллиги
34.Бутан Қироллиги
35.Дания Қироллиги
36.Испания Қироллиги
37.Марокаш Қироллиги
38.Нидерландия Қироллиги
39.Норвегия Қироллиги
40.Таиланд Қироллиги
41.Швеция Қироллиги
42.Латвия Республикаси
43.Ливан Республикаси
44.Литва Республикаси
45.Малайзия
46.Мальдив Республикаси
47.Мексика Қўшма Штатлари
48.Мўғулистон
49.Янги Зеландия
50.Бирлашган Араб Амирликлари
51.Португалия Республикаси
52.Албания Республикаси
53.Болгария Республикаси
54.Босния ва Герцеговина Республикаси
55.Беларусь Республикаси
56.Гватемала Республикаси
57.Гондурас Республикаси
58.Ҳиндистон Республикаси
59.Индонезия Республикаси
60.Қозоғистон Республикаси
61.Кипр Республикаси
62.Колумбия Республикаси
63.Корея Республикаси
64.Коста-Рика Республикаси
65.Маврикий Республикаси
66.Македония Республикаси
67.Мальта Республикаси
68.Молдова Республикаси
69.Науру Республикаси
70.Палау Республикаси
71.Панама Республикаси
72.Перу Республикаси
73.Польша Республикаси
74.Сан-Марино Республикаси
75.Сейшель Ороллари Республикаси
76.Сербия Республикаси
77.Сингапур Республикаси
78.Словения Республикаси
79.Суринам Республикаси
80.Тринидад ва Тобаго Республикаси
81.Тожикистон Республикаси
82.Фижи Республикаси
83.Филиппин Республикаси
84.Хорватия Республикаси
85.Чили Республикаси
86.Эквадор Республикаси
87.Россия Федерацияси
88.Руминия
89.Сент-Винсент ва Гренадин
90.Сент-Люсия
91.Словакия Республикаси
92.Багама Ороллари Ҳамдўстлиги
93.Доминикана Ҳамдўстлиги
94.Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги
95.Америка Қўшма Штатлари
96.Вьетнам Социалистик Республикаси
97.Тунис Республикаси
98.Туркия Республикаси
99.Украина
100.Бразилия Федератив Республикаси
101.Германия Федератив Республикаси
102.Сент-Китс ва Невис Федерацияси
103.Финляндия Республикаси
104.Франция Республикаси
105.Черногория
106.Чехия Республикаси
107.Швейцария Конфедерацияси
108.Эстония Республикаси
109Жанубий Африка Республикаси
110.Ямайка
111.Япония