Литва парламенти Қрим татарларининг депортация қилинишини геноцид деб тан олди

Бугун, 6 июн куни, Литва Сейми (парламенти) 1944 йилда Қрим татарларининг депортация қилинишини геноцид деб тан олди.

79 нафар депутатдан 77 нафари қўллаб-қувватлаб овоз берган, битта депутат овоз бермаган. Қарши овоз берганлар бўлмади.

1944 йил 18 майда Совет Иттифоқининг бош қўмондони ва биринчи котиби Жозеф Сталиннинг буйруғи билан Қрим татарлари Қримдан депорт қилинган.

Совет Иттифоқида депортация расмий равишда Қрим татарларининг Иккинчи жаҳон уруши вақтида нацистлар Германияси томонида туриб гуруҳлар тузганлиги билан изоҳланади. Кейинчалик СССР расмийлари, кейин Россия ва Украина депортация қилишни ноқонуний деб эълон қилди.

Расмий маълумотларга кўра, 191000 киши ватанини мажбуран тарк этган. Уларнинг аксарияти Ўзбекистонга, Қозоғистон ва Тожикистонга, кичикроқ қисми эса Марийск АССР, Урал, Кострома ва Тула шаҳарларига жўнатилган.

Қрим татарлари ҳаракати фаолларининг маълумотига кўра, депортация натижасида Қрим татарларининг 46 фоизи ўлган.

Аввалроқ Латвия депутатлари ҳам Қрим татар халқининг депортация қилинишининг 75 йиллиги муносабати билан баёнот қабул қилганлар.