Жанубий Кореяда яшаш ва меҳнат фаолияти бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Жанубий Кореяда яшаб, меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказиши ҳақида хабар берди.

Жорий йилнинг 14-июл куни Жанубий Корея республикасининг Кимхе шаҳрида “Жанубий Кореяда яшаш ва меҳнат фаолияти давомида ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни биласизми?! Амалий ёрдам, маслаҳат ва тавсиялар” мавзусида Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказилади.

Барча Ўзбекистон фуқаролари мазкур тадбирга таклиф этилган!

Мурожаат учун маълумот:
Facebook: https://fb.me/Vakolatxona.Koreya 
Telegram: https://t.me/Vakolatxona_Koreya