15 ёшли ўсмир компьютер ўйини мусобақасида ютиб миллионерга айланди

Шанба куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган биринчи Fortnite Жаҳон кубогида Wolfiez тахаллуси билан қатнашган Буюк Британиялик ўсмир иккинчи ўринни эгаллаб, 1,25 миллион доллар (1 миллион фунт) ютиб олди.

Қироллик услубидаги отишма ўйиннинг дунё миқёсида 250 миллиондан ортиқ ўйинчиси орасида 15 ёшли Жаден Ашман, ўзининг голландиялик жамоадоши 21 ёшли Дейв Жонг билан иккинчи ўринни эгаллаган.

Онаси Лиза Даллманнинг ББСга айтишича, у ва унинг ўғли “онлайн ўйин” ҳақида тортишиб туришган, чунки ўғлини мактаб дарсларига кўпроқ вақт сарфлашини истаган. Илгари ҳатто Хbox-ни ҳам ташлаб юборганини тан олди, аммо энди она ўз ўғлини е-спортда профессионал шуғулланишига рози бўлди.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 30 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Бу е-спортлар орасида энг катта мукофот суммаси бўлганлиги айтилмоқда.

Мусобақанинг ушбу дуэтлар босқичида биринчи ўринни эгаллаган ғолиблар норвегиялик Эмил Педерсен ва унинг Австриялик шериги Девид жами 3 миллион доллар мукофот пулларини олишди.

Мусобақанинг финалида 100 дан ортиқ финалчилар иштирок этишди, улар мусобақада қатнашишга уринган 40 миллионга яқин иштирокчи орасидан сараланиб олинган эди.

Фото: Жаден Ашман онаси билан.

Ашманнинг айтишича, у икки йил олдин Fortnite ўйини чиққанидан бошлаб ўйнашни бошлаган. У кунига саккиз соатга қадар машқ қилган, ўйин ўйнаган. “Онам дастлаб мени вақтини беҳуда сарфлаяпти деб ўйларди, энди мен онамга иш қила олишимни исботладим ва жуда бахтлиман”, – дейди Жаден Ашман.