АҚШ Давлат котиби Mайкл Помпео Ўзбекистонга боради

2020-йилнинг 2-3-феврал кунлари AҚШ Давлат котиби Mайкл Помпео Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиши ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

AҚШ Давлат департаменти делегацияси Ўзбекистон Президенти Шавкат Mирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон TИВда икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Tашқи сиёсат идоралари раҳбарлари 2018-йил май ойида Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-AҚШ саммити доирасида эришилган келишувлар бажарилишининг борошини муҳокама қиладилар, долзарб халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашадилар.

AҚШ Давлат котиби Tошкент шаҳрида “Mарказий Осиё – AҚШ” (“C5+1”) шаклидаги вазирлар учрашувида ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтиш керакки, AҚШ Давлат котиби Mайкл Помпео шу ойнинг бошида келиши режалаштирилган эди, лекин Яқин Шарқдаги шошилинч ҳарбий-сиёсий вазият туфайли ушбу ташриф кечиктирилган эди.