АҚШга ҳаво йўллари орқали келадиган йўловчилардан COVID-19 га тест топшириш талаб этилади

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари АҚШга ҳаво йўллари орқали кирадиган барча йўловчиларга салбий COVID-19 тестини топшириш талабини кенгайтирмоқда. Саёҳатдан олдин ва кейин тест топшириш COVID-19 нинг кириши ва тарқалишини секинлаштиришда ҳал қилувчи омилдир. Ушбу чора пандемиянинг ҳозирги босқичига мос келади ва америкаликларнинг соғлиғини янада самарали ҳимоя қилади.

SARS-CoV-2 вирусининг турлари дунёнинг бир қанча мамлакатларида пайдо бўлишда давом этмоқда ва ушбу турларнинг айримларининг юқувчанлиги ошгани борасида далиллар мавжуд. АҚШда вазият аллақачон кескинлашган, ҳаво йўллари орқали келувчиларини тестдан ўтказиш талаби вирус тарқалишини секинлаштиришга ёрдам беради, чунки биз Америка жамоатчилигини эмлаш тадбирларини олиб бормоқдамиз.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари тавсиялари мувофиқ Қўшма Штатларга жўнаб кетишдан олдин топшириш талаб қилинган тест, келгандан кейин 3-5 кун ўтгач, яна бир марта топширилади. Саёҳатдан кейин 7 кун давомида уйда бўлиш талаб этилади. Бу АҚШда яшовчилар орасида COVID-19 нинг сафар сабабли тарқалишини секинлашишига ёрдам беради. Сафардан олдин топшириладиган ва натижаси маълум бўлган тест саёҳатчилар самолётга чиқишидан олдин касалликни юқтирганларни аниқлашга ёрдам беради.

Ҳаво йўловчилари АҚШга учишларидан уч кун олдин вирус текширувидан (айни пайтда юқтирган ёки йўқлигини аниқловчи тест) ўтишлари ва ўзларининг лаборатория текширувлари натижаларини (қоғоз ёки электрон нусхасини) ёки COVID-19 дан тузалгани ҳақида маълумотномани авиакомпанияга тақдим этишлари талаб этилади. Авиакомпаниялар самолётга чиқишларидан олдин барча йўловчиларнинг салбий тест натижаларини ёки тузалганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тасдиқлашлари керак. Агар йўловчи салбий тест ёки тузалганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим қилмаса ёки тест топширмасликни танласа, авиакомпания йўловчини бортга чиқишини рад этиши керак.

Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари директори Роберт Р. Редфилд: “Тест барча хавф-хатарларни бартараф этмайди, аммо маълум муддат уйда қолиш ва маска тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш каби кундалик эҳтиёт чоралари билан биргаликда саёҳатни хавфсиз, соғлом ва масъулиятлироқ бўлишини таъминлайди, самолётларда, аэропортларда ва йўналишларда тарқалишини камайтиради”, дейди.

Ушбу буйруқ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари директори томонидан 2021 йил 12 январда имзоланган ва 2021 йил 26 январда кучга киради.