Австралия ҳукумати ва “Google” ва “Facebook” ўртасидаги зиддиятлар

“Австралия молия вазири Жош Фреиденберг, Интернет гигантлари (Google ва Facebook) янгиликлар контентлари учун медиа компанияларига пул тўлаши кераклигини тасдиқлади ва бу муқаррар эканлигига ишора қилди.”

Жош Фреиденберг ушбу сайтларнинг Австралиядаги асосий иш жойларини ёпиш таҳдидлари мамлакатга катта зарар келтираётганини таъкидлади.

Молия вазирининг сўзларига кўра, Австралия ҳукумати ижтимоий тармоқлар ва интернет қидирув компанияларини тартибга солишда «глобал этакчига» айланмоқчи, бу ҳақда Бош вазир Скотт Моррисон «таклиф қилинган савдолашув қоидаларига қарши ўзларининг мақсадларини ўзгартирганликда» айбламоқда.

Бошқа томондан, Facebook рақамли платформаларга ахборот компаниялари билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш учун олти ойлик муддат берилишини талаб қилган.

“Google” бу қарорни нотўғри эканлигини таъкидлаб, “Чунки у Google компаниясининг харажатларини эмас, балки фақат ахборот компаниялари нархларини ҳисобга олади”, деган.

“Google” ҳам, “Facebook ” ҳам медиа компаниялари билан контент учун пул тўлаш бўйича музокаралар олиб боришга мажбур қилади, агар келишув бўлмаса, тўлов миқдори тўғрисида қарор қабул қилинади.

Ўтган жума куни Google Австралиядан қидирув тизимларини олиб ташлаш билан таҳдид қилган бўлса, Facebook барча австралиялик фойдаланувчиларнинг янгиликлар лентасини ўчириб қўйиш билан огоҳлантирди.

Манба: The Guardian