АҚШ сенатори айрим саҳифалар блокланганлиги тўғрисида тушунтириш беришни талаб қилди

Республикачи сенатор Рожер Уолкер Apple, Facebook, Twitter ва бошқа йирик технологик компаниялар менежерларини ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларнинг тўхтатилиши ёки блокланиши билан боғлиқ ҳолатга батафсил жавоб беришга чақирди.

Сенатнинг тижорат ишлари бўйича қўмитасини бошқарадиган сенатор, ижтимоий тармоқларда минглаб консерватив фойдаланувчиларнинг аккаунтлари вақтинча ёки бутунлай блокировка қилинган ёки тўхтатилганлигини таъкидлади.

Сенатор, шунингдек, Parler ижтимоий тармоғининг вақтинча тўхтатилгани тўғрисида ҳам изоҳ талаб қилган.

“Америкаликлар шаффофликка ва сиёсий тарафкашлик цензураси, фойдаланувчилар сўз эркинлигини бўғиш каби ҳолатларнинг айбдорларни жавобгарликка тортишга ҳақлидирлар “, дея қўшимча қилди у.

Шуниси эътиборга лойиқки, яқинда Вашингтонда АҚШ президенти Доналд Трампнинг тарафдорлари Капитолийга бостириб киргандан сўнг, Facebook, Инстаграм, Твиттер ва бошқа тармоқларда президент ва унинг тарафдоларининг саҳифалари блокланиши Америка Қўшма Штатларидаги ва бутун дунёдаги ижтимоий доираларда сўз эркинлиги ва ижтимоий медиа сиёсати тўғрисида кенг муҳокамалар юзага келди.