Мисрда Япон тажрибасидаги мактаблар муваффақиятга эришмоқда

Япониянинг “Japan Times” газетаси Мисрда 2018 йилда очилган япон услубидаги мактаблар бўйича муваффақиятли тажриба ҳақида хабар берди.

Газетанинг таъкидлашича, Мисрда Япония ҳукумати билан ҳамкорликда 40 дан ортиқ япон мактаблари очилган бўлиб, уларда ўқувчилар ўз синфларини тартибга соладилар ва уларни тозалаш ва сақлашда қатнашадилар, мутахассислар бу услубни “комплекс ёндашув” деб аташади.

Ушбу турдаги мактабни ишга тушириш ғояси 2016 йилда Миср президенти Абдул Фаттоҳ Сисийнинг Токиога ташрифидан сўнг пайдо бўлди.

Ушбу мактабларда япон тилида ўқитиш усули ахлоқий тарбия ва ижтимоий тотувликка ҳамда академик кўникмаларни эгаллашга қаратилган бўлиб, бу ўқувчиларни мактаб шароитидан ташқарида масъулият ва ҳамкорлик руҳини намоён этишга ундайди.

Газетанинг таъкидлашича, Миср ҳукумати ушбу турдаги мактаблар сонини 100 тагача ошириш имкониятларини ўрганмоқда.