”SpaceX” Туркия сунъий йўлдошини учирди

SpaceX АҚШнинг “Кейп Канаверал” базасидан янги Турк сунъий йўлдоши – Турксат 5А ни космосга муваффақиятли учирди.

SpaceX таъкидлашича, янги турк сунъий йўлдоши 30 йилдан ортиқ муддат давомида хизмат кўрсатиб, Европа, Яқин Шарқ ва Африканинг баъзи қисмларида телевизион эшиттириш хизматлари ва кенг тармоқли хизматларини тақдим этади.

Туркия ўзининг биринчи сунъий йўлдошини 1994 йил 10 августда учирган, “Турксат 5А” бешинчи авлод сунъий йўлдоши ҳисобланади.

Манба: Анадолу