Эрдуғон Элон Маск билан телефонда гаплашди

Чоршанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон АҚШнинг “SpaceX” космик компанияси директори Элон Маск билан телефон орқали суҳбатлашди.

“Музокараларда турли соҳаларда, хусусан космик технологиялар соҳасида, Туркиядаги хусусий ва давлат секторидаги компаниялар ва муассасалар ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди”, – дейилади Туркия президенти Телеграм каналида.

8 январь куни SpaceX АҚШнинг Флорида штатидаги базадан “Falcon 9” ракета ташувчиси учирилди, у Туркиянинг “Turksat 5A” алоқа сунъий йўлдошини фазога олиб чиқди.

“Turksat 5A” Туркиянинг космосдаги тўртинчи алоқа сунъий йўлдоши бўлиб, у орқали Европа, Яқин Шарқ, Шимолий, Марказий ва Жанубий Африка, Ўрта Ер денгизи, Эгей ва Қора денгиз минтақаларида кенг кўламли хизматларни тақдим этилиши айтилмоқда.

Шу билан Туркиянинг космосдаги фаол сунъий йўлдошлари сони 7 тага етган.