30 июль – Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги куни” этиб белгиланди

Қонунчилик палатасида депутати Расул Кушербаев ўз телеграм каналида бу ҳақда хабар қолдирди.

“Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан 30 июль санасини Ўзбекистонда “Халқлар дўстлиги куни” этиб белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, қабул қилинди.

Маълумот учун Ўзбекистонда айни вақтда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар, 16 та диний конфессия вакиллари истиқомат қилишади. Миллатларнинг қадриятларини асраб-авайлаш, урф-одатлари давомийлигини сақлаш мақсадида 141 та миллий маданий марказлар фаолият кўрсатмоқда.

Қонун уч ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.”