“Ал-Қоида” янги раҳбарини эълон қилди

“Ал-Қоида” ташкилоти “Қасос қиличи” лақабли янги етакчисини эълон қилди ва у ҳақида: “Гуруҳни унинг асосчиси Усама бин Ладин даврида бўлгани каби хавфли қилади”, деб айтган.

Британиянинг “Daily mail” газетаси кўра. мисрлик собиқ генерал Сайф ал-Адл Эронда яширинган ва у гуруҳнинг собиқ етакчиси Айман аз-Завоҳирийнинг ўрнини эгаллаган.

Ўз навбатида, аксилтерроризм соҳасидаги инглиз мутахассиси шундай деди: “Ал-Завоҳирий билан таққослаганда, Сайф ҳеч бўлмаганда ёки ҳатто ундан ҳам кўпроқ, Бин Ладинга қараганда анча самарали раҳбар бўлиши мумкин”.

Тахминан 30 йил олдин Сайф Ал-Қоида фаолиятида жиддий қатнашган. 1998 йилда АҚШнинг Найроби ва Дорус Саломдаги элчихоналарида содир бўлган портлашлар натижасида 224 киши ҳалок бўлгандан сўнг унинг боши учун 7,5 миллион фунт стерлинг миқдорида мукофот эълон қилинган

Шуниси эътиборга лойиқки, у Бин Ладеннинг Афғонистондаги тўғридан-тўғри ҳимоя бўлинмасининг етакчи аъзоси бўлган.

Ал-Қоиданинг янги раҳбари ИШИД, Эрон ва Афғонистондаги Толибон билан алоқаларни ўрнатиши мумкин.

Қарийб 20 йилдан бери Буюк Британияда Сайфни кузатиб келган полковник Ричард Кемп шундай деди: “Бу каби гуруҳлар ўртасида ҳамкорлик мавжуд, аммо Сайфни шунчалик ҳурмат қилишадики, бу янада катта ҳамкорликка ёки ҳатто бирлашишга олиб келиши мумкин”.

2011 йилда АҚШнинг Покистондаги операциясида Бин Ладен ўлдирилган. Сўнг гуруҳни мисрлик аз-Завоҳирий бошқарган.