Америка Қошиқчи ўлдирилиши сабабли Саудия Арабистони разведкасининг собиқ амалдорига санкция жорий қилади

АҚШ Молия вазирлиги Саудия Арабистони “Фирқат ан-намр” (Қоплон гуруҳи)  номли тезкор кучларига ва Саудия Арабистони разведкаси бошлиғининг собиқ ўринбосари саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишидаги иштироки учун санкциялар жорий этди.

АҚШ молия вазири Жанет Йеллен жума куни берган баёнотида “Жамол Қошиқчининг ваҳшийларча ўлдирилишида иштирок этганлар жавоб бериши керак”, деб айтди.

“Ушбу чора билан Молия вазирлиги Саудия Арабистонининг тезкор кучлари ва Жамол Қошиқчининг ўлдирилишида бевосита иштирок этган Саудия Арабистонининг юқори мартабали амалдорига қарши санкцияларни қўллайди”, деб қўшимча қилди Йеллен.