АҚШда илк бора иммигрант номзод Ички хавфсизлик вазири лавозимига тасдиқланди

Сенат Алехандро Майоркасни Президент Жо Байденнинг кабинетида Ички хавфсизлик вазири (DHS) этиб тасдиқлади. Ушбу қарор 56 та “рози” ва 43 та “қарши” овоз билан қабул қилинди.

Алехандро ушбу лавозимни эгаллаган биринчи лотинамерикалик ва биринчи иммигрант бўлди.

Вазирлик Байден маъмуриятининг коронавирус пандемияси, Россия билан боғлиқ бўлган йирик киберҳужумлар ва давлатдаги ички экстремизмга қарши курашида марказий роль ўйнайди.

Майоркасдан АҚШ Президенти Доналд Трампнинг иммиграция ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бўйича ташаббусларини амалга оширишда чуқур сиёсийлашиб кетганликда айбланган вазирликда сиёсий жиҳатдан кенг миқёсли қайта тузилиши ишларига раҳбарлик қилиши кутилмоқда.

Сенатда унинг номзодини маъқулланишига Байденнинг иммиграция сиёсати бўйича саволлари бўлган республикачилар қарши бўлишди.

Шунингдек, сенатда у Барак Обама даврида ўзи бошқарган инвесторлар учун виза дастури тўғрисидаги саволларга дуч келди.

Алехандро Майоркас 2009-2013 йилларда АҚШ Фуқаролик ва иммиграция ишлари Хизмати (USCIS)нинг раҳбари бўлиб ишлаган.