Ўқитувчилар COVID-19 дан ҳали ҳам қўрқмоқдалар, лекин мактабларни очишга чақирувлар тобора кўпаймоқда

Калифорниялик она боғчага ва ўрта мактабга борадиган фарзандларини тезроқ ўқишига қайтишини истамоқда.

Лекин, COVID-19 жуда тез тарқалаётганлиги сабабли ўқитувчилар ишга қайтишни хоҳламаяпди. Мамлакатдаги автобус, ресторан ва бошқа жамоат жойлари аллақачон ишга тушган бир пайтда бутун мамлакат ота-оналари мактаблар очилмаётганидан ғазабда. Президент Жо Байден иш бошлаганидан сўнг биринчи 100 кун ичида мактабларни очишга ваъда берди. Фақат, Конгресснинг молиявий кўмаги ва шаҳар ва штатлар эҳтиёт чораларини кўргандан кейин бу иш амалга оширилади.

Мактабларнинг очилиши кўпроқ сиёсий масала. Касалликларни профилактика ва назорат қилиш маркази ҳудудларда вирус билан зарарланганлар кам бўлса, мактабларда бир-биридан 6 қадам масофада ва ниқобларда юриш қаттиқ назорат қилинсагина уларни очиш мумкин, деган карорга келди. Лекин, айни пайтда бошқа жамоат жойларида мана шундай оддий қоидаларга риоя қилинмаяпди ва ўқитувчилар зарарланишдан қўрқишмоқда. Улар соғлиқни сақлаш ходимларидан кейин биринчи навбатда вакцинация қилинишни исташмоқда ва мактаб ишчилари тўлиқ эмланмагунча (бунга эса бир неча ой кетади) ишга чиқмасликларини айтишди.

Январь ойида 48 соат ичида 4 та ўқитувчи оламдан ўтди. «Бизда ҳали ҳам ўлаётган муаллимлар бор», деди ўқитувчилар уюшмасининг директори.