АҚШ Сенати Линда Гринфилдни БМТдаги элчиликка маъқуллади

Сешанба куни АҚШ Сенати Линда Томас Гринфилдни АҚШнинг БМТдаги элчиси этиб тайинлашни 78 га 21 овоз билан маъқуллади.

Томас Гринфилд узоқ вақт давомида АҚШнинг дипломатик корпусида ишлаган ва 2013 йилдан бошлаб Доналд Трамп маъмурияти уни ишдан бўшатгунига қадар Африка ишлари бюроси давлат котибининг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Шунингдек, у АҚШнинг Либериядаги элчиси бўлиб ишлаган ва Швейцария, Покистон, Кения, Гамбия, Нигерия ва Ямайкада дипломатик лавозимларда ишлаган.