АҚШ суди Трампдан солиқ декларациясини топширишни талаб қилмоқда

Америка Қўшма Штатлари Олий суди собиқ президент Доналд Трампдан солиқ декларациясини Нью-Йоркдаги Бош прокурорга топширишини талаб қилиб қарор чиқарди.

CNN телеканалининг хабар беришича, Трампнинг солиқ ҳужжатлари судяларнинг махфийлик қоидаларига бўйсунади, уларни оммага ошкор қилиш мумкин эмас.

Қарор Трамп учун, ҳатто унинг солиқ декларациялари жамоатчиликка эълон қилинишдан ҳимояланган бўлса ҳам, аччиқ йўқотишларни англатади.

“Нью-Йорк Таймс” газетаси солиқ маълумотларига асосланиб, Трамп 2016 ва 2017 йилларда федерал даромад солиғи сифатида атиги 750 доллар тўлаганини маълум қилган.

Газетанинг сўзларига кўра, сўнгги 15 йил ичида собиқ президент 10 йили учун даромад солиғини тўламаган.