Ўзбекистоннинг Нью Йоркдаги Бош консулхонаси хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришни бошлади

Бу ҳақда Бош консуллик ўз сайти ва телеграм каналида қуйигича хабар берди.

“Ҳурматли Ватандошлар!
Бош консулхона томонидан хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш жараёни бошланди. Қуйида керакли ҳужжатларнинг умумий рўйхати билан танишишингиз мумкин. Қўшимча саволлар туғилган тақдирда расмий веб саҳифамизга (www.uzbekconsulny.org) мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Дастлабки босқичда хорижга чиқиш паспортини олиш учун ҳужжатлар қуйидаги тоифадаги фуқаролардан қабул қилинади:

– консуллик рўйхатига олинган фуқаролар;

– 16 ёшга тўлмаган болалар;

– 16 ёшга тўлган ва биометрик паспортига эга фуқаролар.

Керакли ҳужжатлар рўйхати:

1. Хорижга чиқиш паспортини олиш учун аризачи ушбу сайт https://consulate.mfa.uz/passport/index орқали электрон сўровнома – аризасини тўлдиради;

2. Паспортнинг асли ва муҳр, белгилар қўйилган варақларидан нусха;

3. Консуллик рўйхатига олинганлик тасдиғи (муддати ўтмаган паспорти бор фуқаролар ушбу сайт https://consulate.mfa.uz/kus/vindexорқали рўйхатга туриш учун электрон сўровнома – аризасини тўлдиради);

4. 1 дона фотосурат;

5. Фуқаронинг АҚШда қонуний тарзда бўлишини тасдиқловчи ҳужжат асли ҳамда нусхаси: «Green Card», виза ва шу кабилар;

6. Паспорт учун 170 АҚШ доллари (16 ёшгача бўлган болалар учун – 20 АҚШ доллари). Консуллик йиғимлари “Money Order” орқали қабул қилинади.

7. Ҳарбий гувоҳнома ёки ҳисобда турганлик тўғрисидаги гувоҳнома асли ва нусхаси (доимий консуллик рўйхатида турадиган фуқаролар бундан мустасно);

8. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома асли ва нусхаси (16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун). Агар фарзанд АҚШда туғилган бўлса ҳужжат Апостил қилинган ҳолда тақдим қилинади;

9. Ота-онаси паспортининг асли ва нусхаси (16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун);

10. Ота-онасининг нотариал тасдиқланган розилиги (доимий консуллик рўйхатида турмайдиган ва 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун).

Батафсил маълумот расмий веб саҳифамизда www.uzbekconsulny.org

Юқорида кўрсатилган барча ҳужжатларни қуйидаги телеграм бот (@nypasport_bot) орқали юборилади. Ҳужжатлар текширилади ва аризачининг Бош консулхонага келиш куни ва вақтини белгиланади.

Паспорт тайёр бўлиши муддати тахминан 2 ой.”

Ўзбекистоннинг Нью Йоркдаги Бош консулхонаси.