Байден: Мен Қошиқчи ўлдирилгани тўғрисидаги маълумотни ўқидим ва тез орада Саудия қироли билан гаплашаман

АҚШ президенти Жо Байден чоршанба куни журналист Жамол Қошиқчиўлдирилганлиги тўғрисида разведка маълумотларини ўқиганини ва Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз билан гаплашишини айтди.

“Мен у билан гаплашаман. У билан ҳали гаплашмадим”, деди Байден журналистларга.

Оқ уй матбуот котиби Жейн Псаки чоршанба куни Байденнинг Саудия қироли билан бўладиган телефон орқали суҳбати тез орада бўлиб ўтишини айтди, аммо Оқ уй ҳанузгача бунинг санасини белгилаш жараёнида, деган.

CNNнинг хабар беришича, АҚШ разведка хизмати узоқ кутилган, 2019 йилда Қошиқчинингўлдирилиши ортида турганлар ҳақидаги янги маълумотларни ўз ичига олган баёнотини пайшанба куни эълон қилиши керак.