Блинкен: АҚШ Навалний иши бўйича чора кўришга тайёрланмоқда

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Қўшма Штатлар россиялик мухолифатчи Алексей Навалний иши бўйича зарур чоралар кўришга тайёрланаётганини эълон қилди.

Блинкен CNN телеканалига берган баёнотида “АҚШ Навалний билан содир бўлган воқеадан хавотирда бўлган бошқа давлатлар ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқчи бўлган барча одамлар билан маслаҳатлашувлар олиб бормоқда. Улар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда”, деб айтди Россиядаги сўнгги норозилик намойишлари иштирокчиларига ишора қилиб.

Россиялик мухолифатчининг заҳарлангани тўғрисида фикр билдирар экан, Блинкен “Бу кимёвий қуроллар тўғрисидаги шартнома мажбуриятларини бузишдир”, деб айтди.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ маъмурияти ушбу масалани қизиқиш билан ўрганмоқда ва натижага эришгандан сўнг зарур чораларни кўради.

Шуниси эътиборга лойиқки, Москва суди шартли қамоқ жазосини Алексейга қарши 2014 йилда очилган, ўзлаштириш билан боғлиқ иш бўйича шартларини бузгани учун ҳақиқий қамоқ жазосига алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилди. 2 февраль куни суд айбланувчига нисбатан 3,5 йиллик қамоқ жазоси эълон қилди.

Ғарб давлатлари Навалнийга қарши чиқарилган қарорни танқид қилдилар ва уни озод қилишни талаб қилдилар, бу қарорни Москва ўзининг ички ишларига аралашиш деб билди.