Британиялик йигит бир йиллик комадан уйғонди, у коронавирус даҳшатлари тўғрисида ҳеч нима билмайди

Британиялик ўспирин машина билан тўқнашганидан бир йил ўтгач, аста-секин комадан чиқмоқда ва у комада бўлганида бошқалар билан аралашмаганига қарамай вирусни икки марта юқтирган. Коронавирус пандемияси нима қилгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас.

19 ёшли Жозеф Флавел ўтган йилнинг 1 мартида, Англия марказидаги Бертон он Трент шаҳрида автомобил уриб кетиб, миясига жиддий шикаст этказган.

Ўша пайтда короновирус ҳақидаги хабарлар кейинги ойларда бўлгани каби дунё бўйлаб кенг тарқалмаган эди.

“Яқинда Жозефда соғайишнинг аломатлари кўрина бошлади ва биз бундан хурсандмиз… У энди бизни эшитиши ва бизга баъзи ишоралар билан жавоб қайтариши мумкин”, деди Жозефнинг холаси Салли Флавел Рейтерс агентлигига.

Жозефнинг фожиали ҳодисасидан буён Англияда тўрт миллионга яқин КОВИД-19 касаллиги, шу жумладан, 110000 дан ортиқ ўлим қайд этилди.

“Мен Жозеф карантин ҳақидаги ҳикояларимизни қандай англашини билмайман”, дейди унинг холаси.