Буюк Британиядаги шаҳарчани яна ёввойи эчкилар эгаллаб олди

Ёввойи эчкилар шимолий Уелсдаги Лландудно шаҳарчасидаги уйлар, истироҳат боғлари ва жамоат жойларига яна кириб олди.

Коронавирус пандемияси пайтида бу шаҳарчани
кашмир эчкилари иккинчи марта эгаллаб олиши.

Эчкилар қирғоқ бўйидаги Лландудно курортига кириб, меҳмонхоналар залларида айланиб юришдан ташқари катта зарар ҳам етказган.

Эчкиларнинг расмлари ва видеоларига ижтимоий тармоқларда турли изоҳлар ёзилмоқда, шаҳар аҳолиси бунга ҳазил билан: “Тасаввур қилинг уйингизда ўтирганингизда томларда ёки боғда шовқинларни эшитасиз, аммо аниқ биласизки, улар арвоҳлар эмас”, деган изоҳлар қолдиришган.