COVID-19 диабетни келтириб чиқариши мумкинми?

Баъзи COVID-19 билан касалланган беморларда яна бир касаллик – қандли диабет пайдо бўлмоқда.

Бу хали тадқиқодларнинг бошланиши, лекин аниқланишича COVID-19 олдин диабет билан касалланмаган одамларда қандли диабетнинг янги турини келтириб чиқариши мумкин экан.

АҚШ, Италия ва Хитойда 3700 та беморда саккиз хил тадқиқодлар ўтказилди. Натижада COVID-19 билан зарарланган беморларнинг 14 фоизида диабет ривожлана бошлаган.

Шифокорларнинг айтишича балки COVID-19 вируси бор беморларнинг кўпчилигида диабет пайдо бўлмас, лекин кичик бўлсада ҳавф бор.

Бизга ҳозирга қадар диабетни икки хил тури маълум, лекин COVID-19 шу икки турнинг чатишганини, яъни бутунлай янги турини келитиб чиқаради деган тахминлар бор. Бунинг учун COVID-19 нинг оғир формаси билан касалланиш ҳам шарт эмас. Германияда ўтган баҳорда 19 ёшли болада коронавирус симптомларсиз бўлиб ўтган, бир неча ҳафтадан кейин эса диабет пайдо бўлган.

COVID-19 диабетни янги турини келтириб чиқаришини илмий исботлаш осон бўлмайди, биз SARS-CoV-2 диабет чақиришини инкор қилмаслигимиз керак, лекин хар бир нарса исбот талаб қилади, – деди тадқиқодчилардан бири.