Хорижга магистратура ва докторантурага юбориладиганлар 5 баробарга оширилади

Президент Фармони (ПФ-6155, 03.02.2021й) билан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.

Давлат дастури 273 банддан иборат бўлиб, унда белгиланган тадбирларни амалга оширишнинг жами харажатлари 29,5 трлн сўм, 2,6 млрд доллар ва 57,5 млн еврони ташкил этади (мазкур миқдор 2020 йилда 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ долларини ташкил этган).

Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 апрелдан:

➖ “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижга магистратура ва докторантурага юбориладиганлар 5 баробарга оширилади;
➖ жамғарма ҳисобидан хорижда бакалавриат бўйича ўқитиш жорий этилиб, 2021 йилда хорижга 100 та талаба юборилади.