Энага гўдакни ўғирлаш учун Фейсбукда сохта профиль очганини тан олди

Виржиния штатида энага аёл 3 ойлик гўдакни ўғирлаганини тан олди.

Тайкира Лаше Рид ўз уйида пайшанба куни кечки 18:45 да гўдак Жирайа Черрини ўғирлагани сабабли қўлга олинди. Боланинг оиласи бола йўқолгани ҳақида пайшанба куни эрталаб 10:20 да хабар берди ва фақатгина кечки 17:00 га яқин тревога эълон қилинди.

Жиноятчи Рид Липси исми билан Фейсбукдан аккаунт очиб, ўзини боланинг ота-онасига энага сифатида таништиради. У бу аккаунтни фақат гўдакнинг яқинлари билан алоқада бўлиш учун очган бўлган.

Бола ўғирланган куни боланинг тоғаси 4 ёшли жияни ва 3 ойлик гўдак билан ўтирган эди. Шу пайт Рид гўдакка қараш учун келади. Тоға 4 ёшли жияни билан бошқа хонага кириб кетади. Рид эса меҳмонхонада гўдак билан қолади. Соат 10:12 да Жирайанинг онаси укасига қўнғироқ қилиб энага билан боғлана олмаётганини айтади, тоға энага ва гўдакни топа олмайди ва эшик очиқлигини кўради. У полицияга боланини йўқолганлигини хабар беради.

Текширувлар натижасида Рид фейсбукда бошқа исм ва расмдан фойдалангани аниқланади, Талия Липси номига очилган бир нечта аккаунт текширилгандан сўнг унинг манзили ва ҳақиқий исми аниқланади.

Шунингдек, Рид болани Шимолий Честерфилддан Ньюпорт-Ньюсга олиб бориш учун қўшнисининг машинасини рақамларини ўғирлаб ўзининг машинасига ўрнатади.

Полиция Риднинг уйига борганда, у ердан гўдакни топишди ва Рид қўлга олинди.