Энг кам иш ҳаққи 15 доллар бўлса, бу иш жойи камайишига, лекин қашшоқликни пасайишига туртки бўлади

Конгресснинг баёнотига кўра энг кам иш ҳаққи 15 доллар бўлса, бу иш жойларининг йўқотилишига, лекин қашшоқликни пасайишига олиб келиши мумкин.

Президент Жо Байден энг кам иш ҳақини соатига 15 долларгача кўтариш таклифини қўллаб қувватлади. Лекин, ҳукумат тадқиқотларида айтилишича бу ҳолат 1,4 миллион иш жойларини йўқотилишига, аммо деярли 1 миллион одамни қашшоқликдан олиб чиқишга сабаб бўлади.

Конгресснинг Нопартиявий Бюджет Бошқармасининг тадқиқотига кўра энг кам иш ҳақининг ошиши 2021 йилдан 2023 йилга қадар жами бюджет камомадини 54 миллионгача оширади ва инфляцияга, товар ва хизматлар нархининг ошишига олиб келади.

Бюджет Бошқармаси минимал иш ҳаққини 2025 йилга қадар аста-секинлик билан соатига 15 долларгача кўтариш таклифини кўриб чиқди.

Байден 2009 йил 7.25 доллар қилиб белгиланган мимнимал маошни келгуси 4 йил давомида соатига 15 долларгача кўтаришга чақирди. Ўтган ой қасамёд қилганидан бир неча кун ўтгач, у федерал ҳукуматга ҳар бир ишлайдиган кишига соатига камида 15 доллар тўлашни талаб қиладиган фармонга имзо чекди.

Барча ишчилар учун энг кам иш ҳаққининг соатига 15 долларгача кўтарилиши Демократик Партиянинг прогрессив қанотини бирлаштирувчи шиори эди. Байден бу таклифни 1.9 триллионлик COVID-19 га ёрдам пакетига киритди.