Эрдўған: АҚШ қочқинларни ҳимоя қилиш масаласига аҳамият бермаяпти

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған душанба куни АҚШ қочқинларни ҳимоя қилиш масаласига аҳамият бермаслигини айтди ва “Уларнинг ташвиши бошқача, чунки улар ҳанузгача терроризм ва террорчилар билан банд”, деган.

Шунингдек, “Бир неча юз қочқинларни хўжакўрсинга қабул қилганлар, инсон ҳаёти билан боғлиқ ушбу инқирозга оид масъулиятни ўз зиммаларига олмаяпти”, дея таъкидлаб, “Туркия қочқинлар билан нонини баҳам кўрди, молиявий имкониятлари бизникидан бир неча маротаба юқори давлатлар эса уларни лагерларга жойлаштирди”, дейди.

Унинг таъкидлашича, “Европа Иттифоқи 100 минг бошпана изловчилар учун Грецияга 3 миллиард евро ажратган, шу билан бирга Туркиядаги 4 миллион кишига нисбатан масъулиятни тарк этган”.

Эрдўған бир неча бор Европанинг иммиграция сиёсати ва қочқинларга нисбатан муносабатини танқид қилиб, Брюсселни ваъдаларини бажармаганликда ва Туркияга бошпана юкини ёлғиз ташлаб қўйганликда айблаган эди.