Греция Бош вазири иккинчи марта карантин қоидаларини бузди ва танқид остида қолди

Юнонистон Бош вазири Кириакос Мицотакис коронавирус пандемияси сабабли мамлакатда йиғилишлар тақиқланганига қарамай, 40 га яқин одам тўпланган зиёфатда қатнашганидан кейин танқид остида қолди.

Ўтган ҳафта охирида ижтимоий тармоқларда Мицотакиснинг Икария оролига ташрифи чоғида, ҳукмрон Янги Демократия партиясидан маҳаллий депутат Кристодулоснинг уйи балконида кўплаб одамларни зиёфатга ташриф буюрганлиги акс этган видео ва фотосуратлар тарқалди.

Мицотакис Эгей денгизининг шарқидаги Икария ва Форно оролларига ташриф буюриб, коронавирусга қарши эмлаш компаниясининг боришини назорат қилди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, зиёфатда ҳукумат вакиллари, вазирлар ва соғлиқни сақлаш ходимлари ҳам қатнашган.

Мицотакис илгари декабрь ойининг бошида Афинанинг шимолидаги Парнита тоғи атрофидаги ўрмонда тоғда велосипедда сайр қилиб, кўплаб йўловчилар билан суратга тушиб, карантин қоидаларини бузганликда айбланган эди, уларнинг ҳеч бири Коронадан ҳимоя қилиш учун юз маскаларини тақмаган.