Россиянинг Теҳрондаги элчихонаси душанба куни Ҳинд океанининг шимолий қисмида Россия ва Эрон кучлари иштирокидаги ҳарбий денгиз машғулотлари бошланганини маълум қилди.
Эрон армияси матбуот хизмати аввалроқ Россия-Эрон қўшма маневрлари 16 февралдан бошланиши ҳақида хабар берган эди.
2019 йил декабрь ойи охирида Эрон, Россия ва Хитой Ҳинд океанида ва Уммон кўрфазида қўшма денгиз машғулотларини ўтказдилар. Бу машқлар 4 кун давом этди.