Жанубий Судан БМТ олдидаги қарзларининг бир қисмини тўлади ва овоз бериш ҳуқуқини қайтариб олди

Пайшанба куни Жанубий Судан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош ассамблеясида овоз бериш ҳуқуқини ташкилотга бўлган қарзларининг бир қисмини тўлашдан кейин қайтариб олди. Эрон эса, ҳали ҳам ўз мақомини белгиламаган, дея хабар беради БМТ агентлиги жума куни.

“Жанубий Судан қарзларини камайтириш учун зарур миқдорни тўлади, бу эса январь ойида йўқотган овоз бериш ҳуқуқини қайтариб олишга имкон берди”, деди Бош ассамблея вакили Брендан Варма, аммо у бу миқдорга ойдинлик киритмади.

Жуба овоз бериш қобилиятини тиклаш учун 22,804 доллар тўлаши керак эди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг ўн тўққизинчи бобида ҳар бир мамлакат қарздорлиги икки йиллик бадали  қийматига тенг ёки ундан ошиб кетганда унинг Бош Ассамблеяда овоз бериш ҳуқуқи тўхтатиб турилиши назарда тутилган.

Шунингдек, Марказий Африка Республикаси ва Конго Республикасига овоз бериш ҳуқуқи январь ойида тўхтатилди.

Овоз бериш ҳуқуқини тиклаш учун икки давлат камида 29 395 доллар ва 90 844 доллар тўлаши керак.

Ташкилотнинг хабар беришича, яқинда икки мамлакат БМТнинг Котибиятига “тўлаш нияти” ҳақида “хатлар” юборган.

Эрон овоз бериш ҳуқуқини тиклаш учун камида 16,2 миллион доллар тўлаши керак. АҚШ молиявий санкциялари туфайли Эроннинг қарзларини тўлаш имконсиз бўлиб қолди.

Ўз навбатида, Қўшма Штатларнинг ташкилотга қарздорлиги қарийб 1,3 миллиард долларни ташкил этади ва бу миқдор Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 19-бобида белгиланган чегарага етиб бормади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг йиллик бюджети тахминан 3,2 миллиард долларни ташкил этади.

Тинчликпарварлик операцияларига келсак, уларнинг алоҳида бюджети бўлиб, у 6,5 миллиард долларни ташкил этади.