Канада 2022 йил февраль ойига қадар круиз лайнерларига тақиқ қўйди

Шимолий Американинг шимолий сувларида круизга чиқмоқчи бўлган саёҳатчилар режаларини ўзгартиришига тўғри келади.

Чунки, пандемиянинг кучайиши сабабли Канада 2022 йилнинг февралигача круизларни тўхтатиб қўйди. Бу эса Канада сайёҳлигининг машҳур йўналишларига таъсир қилади.

Ҳукуматнинг баёнотида айтилишича транспорт тизими хавфсиз қолиши ва аҳолини вирусдан сақлаш учун круиз ва сайр кемалари вақтинчалик тўхтатилган. Агарда пандемия ҳолати бироз юмшаса транспорт вазири Омар Алхабра 2022 йил февралдан олдин бу буйруқни бекор қилиши мумкин.

Бу тақиқ шунингдек географик жиҳатдан яқин бўлган Аляска, Сиэтл ва Вашингтон штатига ҳам кучли зарба беради.

Аляска делегацияси Канада круиз кемаларига нисбатан чиқарган қарорида Алясканинг фойдаси ва иқтисодини ҳисобга олмаган дея норозилик билдирдилар.

Алясканинг порт шаҳарлари яна бир йил даромадсиз қолиши катта талофатлар олиб келади. Шунга қарамай круиз компаниялар оптимизмни йўқотмай 2022 йилга круизларни таклиф қилишни бошлади.