Капитолийга ҳужум қилганлардан бири уни тўйи сабабли озод қилишларини сўрамоқда 

Вашингтондаги тартибсизликлар ва Капитолий биносига бостириб кириш билан боғлиқ тўртта айблов қўйилган эркак суддан шу ойнинг охирида Перуга уйланиш учун боришга рухсат сўради.

Адвокат Дуайт Кроули, судланувчи Трой Уилямснинг қаллиғи Перуда яшаётганини ва Уилямс 23 февраль куни Перуга боришни ва икки ҳафтадан сўнг Кентукки штатининг Лекцингтон шаҳридаги ўз уйига қайтишни режалаштирганини таъкидлади.

Суд ҳужжатларига кўра, Уилямс 6 январь куни АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп томонидан ташкил этилган Оқ уй олдидаги митингда иштирок этган, сўнг Капитолий биносига бостириб кирганлар орасида бўлган.

Ушбу тартибсизликларда 5 киши, жумладан, бир полиция ходими, хавфсизлик хизмати аъзоси томонидан отиб ўлдирилган бир аёл, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмагани туфайли вафот этган 3 киши ҳалок бўлган. 100 дан ортиқ киши ҳибсга олинган эди.