Европа Иттифоқи Косовонинг Қуддусда ўз элчихонасини очиш қароридан норози

Европа Иттифоқи Косовонинг Қуддусда ўз элчихонасини очиш тўғрисидаги қароридан афсусда эканлигини билдирди.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий комиссари Хосеп Боррелнинг таъкидлашича, Брюсселнинг танқидлари асосан Косовонинг Қуддусда элчихона очиши ҳақида қарорига қаратилган ва бу Европа қарорларига зид.

Шу пайтгача фақат АҚШ ва Гватемала Қуддусда ўз элчихонасини очди. Малави ва Гондурас ҳам элчихонасини очишга ваъда берган.

Эслатиб ўтиш керакки, Туркия ҳам Косовонинг Қуддусда элчихона очиш қарори халқаро қонунларни зидлиги ва Фаластин манфаатларига хизмат қилмаслиги ҳақида баёнот берди.