Канадалик актёр Кристофер Пламмер 91 ёшида вафот этди

Канадалик актёр, “Бахт оҳанглари” мусиқий комедиясининг юлдузи Кристофер Пламмер жума куни 91 ёшида вафот этди. У санъатда 70 йил фаолият юритиб, 100 дан ортиқ фильмда роль ўйнаган. “Энг яхши иккинчи рол” учун “Оскар” мукофотига сазовор бўлган.

Кристофер Пламмер Спайк Лининг “Малколм Экс” ва “Юлдузлар жанги 6”, “Номаълум ер” цингари блокбастер филмларидаги бош роллари билан мухлислар ёдида. Аммо унинг энг машҳур асари 1965 йилда пайдо бўлган, халқаро миқёсда машҳур бўлган “Бахт оҳанглари” бўлиб қолмоқда. Фильм 5 та “Оскар” ва иккита “Олтин” мукофотга сазовор бўлди. Кристофер Пламмер 1929 йилда Канаданинг Торонто шаҳрида туғилган ва Квебекда ўсган, Канаданинг учинчи бош вазири Жон Абботнинг набираси.

Кристофер Пламмержума куни АҚШнинг Коннектикут штатида вафот этди. Унинг вафоти Америка кино жамоатчилигида катта бўшлиқ қолдирди.