Лионел Мессининг самолётини давлат раҳбари ижарага олди

Испаниянинг “Марка” газетаси Аргентина президенти Алберто Фернандеснинг Мексикага ташрифи чоғида аргентиналик юлдуз ва “Барселона” сардори Лионел Мессининг самолётини ижарага олгани ҳақида хабар тарқатди.

Испан газетасининг ёзишича, у Мексикага тўрт кунлик ташрифи чоғида коронавирус юқиш хавфини олдини олиш талабларига жавоб берадиган Мессининг шахсий самолёти ижараси учун 160 минг доллар сарфлаган.

Аргентинанинг “Дабл Амарилла” газетасининг ёзишича, Мессининг шахсий самолёти “Голф Стрем В” маркали бўлиб, 2004 йилда ишлаб чиқарилган, аммо Месси унга кўплаб ҳашаматларни қўшган ва таркибида 16 ўриндиқ, 8 каравот, 8 ётоқ хонаси, иккита ҳаммом ва иккита ошхона бор.