Ливия Ички ишлар вазири Фатҳий Башағага суиқасд уюштирилди

Якшанба куни Ливия Ички ишлар вазири, Миллий келишув ҳукуматидаги аъзоси Фатҳий Башағага пойтахт Триполининг ғарбий қисмида суиқасд уюштирилди, деб хабар берди Ички ишлар вазирлиги Facebookдаги саҳифасида.

Ливия Ички ишлар вазирлиги ўз баёнотида қуролли Тойота 27 зирҳли машинаси Жанзур вилоятидаги қароргоҳига қайтаётган ички ишлар вазирининг карвонига автоматик қурол ишлатган ҳолда тўғридан-тўғри ўқ узганини айтди.

Баёнотда, Ички ишлар вазирининг қўриқлаш кучлари соқчилардан бири жароҳат олгани, ҳужум қилганлардан 2 нафари қўлга олинганлиги ва учинчиси тўқнашув пайтида ўлдирилганлиги қайд этилган. Баёнотда Ички ишлар вазирининг ҳужум пайтида жароҳатланмаганлиги таъкидланган.

Ўз навбатида, АҚШнинг Ливиядаги элчиси Ричард Норланд Башағага қилинган ҳужумни қоралади. АҚШ элчихонаси ўз баёнотида Норланд ички ишлар вазирига телефон қилганини айтди.

Башаға ҳозирги Ливия саҳнасидаги энг таниқли сиёсий арбоблардан бири. У Ливиянинг Сиёсий Диалог Форуми томонидан танланган вақтинчалик ўтиш даври ҳукумати президентлиги лавозимига номзод эди, аммо унинг номзоди форум аъзоларининг овозини ололмади.