Туркманистонда шоир Махтумқули Фароғийга 60 метрлик ҳайкал ўрнатилади 

“Спутник” агентлигининг хабар беришича, Туркманистонда шоир ва файласуф Махтумқули (1724-1807) учун 60 метр баландликдаги ёдгорлик барпо этилмоқда.

Ушбу ёдгорлик маданият ва санъат ходимлари куни, шунингдек, Туркманистон 27 июнь куни нишонлайдиган шоир Махтумқуликуни очилади.

Туркманистон Президенти Гурбан Гули Бердимуҳамедов шоир шарафига ушбу янги ёдгорликни барпо этишга 2017 йилда кўрсатма берган.

Таққослаш учун, Рио-де-Жанейрода Исо Масиҳнинг пойдеворсиз ҳайкали баландлиги 30 метр, Америкадаги Озодлик ҳайкали баландлиги 46 метрни ташкил этади.