Афсонавий Муҳаммад Алини мағлуб этиб, дунёни ҳайратга солган боксчи вафот этди

Америка Қўшма Штатларида Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган, афсонавий Муҳаммад Алини мағлубиятга учратиб, оғир вазнда мутлақ чемпион бўлган боксчи Леон Спинкс саратон касаллигидан вафот этгани эълон қилинди.

Боксчи 67 ёшида, 5 февраль куни вафот этди.

1976 йилги Монреал Олимпиадасида АҚШ учун енгил вазндаги олтинни қўлга киритгандан сўнг у машҳурликка эришди, аммо у икки йилдан сўнг профессионал сифатида ўзининг саккизинчи учрашувида Лас-Вегасда бокс афсонаси Муҳаммад Алини мағлубиятга учратганида бокс оламини ҳайратда қолдирди. Муҳаммад Али Ню-Орлеанда 7 ойдан кейин реванш жангда Спинксдан қасос олишга муваффақ бўлган.

Спинкс 1995 йилда 42 ёшида истеъфога чиқди ва 26 та ғалаба, шу жумладан, 14 та нокаутли ғалабани қайд этди.